“Ўзбекинвест” компанияси ТМИ битирувчи талабаларини илмий қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этди

Чоп этиш версияси
07.06.2023

Шу йилнинг 6 июнь куни “Ўзбекинвест” компанияси Бош офисида Тошкент молия институти “Суғурта иши” таълим йўналиши талабалари томонидан битирув малакавий ишлари дастлабки тақдимоти ўтказилди. Бунда қуйидаги талабалар ўз тақдимотлари билан сўзга чиқди:

  1. Худойқулова Н. “Ўзбекистонда суғурта тармоқдлар, суғурта турлари ва уларни такомиллаштириш йўллари”
  2. Эргашева Ф. ”Совершенствование порядка формирования страховых резервов страховых организаций в отрасли общего стархования”
  3. Убайдуллоева М. “Совершенствование систем продвижения страховых услуг в страховых организациях”

Ушбу талабаларнинг битирув малакавий ишига “Ўзбекинвест” компаниясининг тажрибали ходимларини илмий маслаҳатчи сифатида бириктирилган бўлиб, ушбу тизим Ўзбекистонда илк бора қўлланилмоқда.

Компания мутахассислари томонидан тақдимот қилувчи талабаларга малакавий ишдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва тавсилар берилди.