Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари!

Чоп этиш версияси
14.01.2020

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари!

“Ўзбекинвест” компанияси сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан табриклайди!

14-январ ҳарбий хизматни ўзи учун нафақат касб, балки ҳаёт-мамот масаласига айлантирган ҳарбийлар байрами сифатида ҳақли равишда қабул қилинади. Мазкур байрам – ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган, азму шижоатли ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини ишончли таъминлайдиган ва фуқароларимизнинг тинч ҳаётини ҳимоя қиладиганларга чуқур, самимий ҳурмат туйғуси. Шунинг учун ҳам ушбу кун миллий байрам сифатида бутун мамлакат томонидан кенг нишонланади.

2003 йил 1 январдан бошлаб бизнинг компаниямиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига биноан Сизни, азиз ватан ҳимоячиларни ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлайди.

Ҳозирда ўзбек армиясининг шарафли анъаналарини давом эттираётган аскар ва офицерларни ҳурмат қилган ҳолда компаниямизга бўлган ишончингизни жуда қадрлаймиз. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Мудофаа вазирлиги, Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳарбий ҳаво ва Ҳарбий денгиз кучлари, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматига самимий миннатдорчилик сўзларини изҳор этамиз.

Бизнинг компаниямиз сизнинг оилангиз ва дўстларингизни – сизни жанговар бурч ва узоқ сафарлардан келишингизни кутаётган ҳар бир кишини самимий табриклайди. Уларнинг барчаси ушбу байрамнинг қувончини сиз билан баҳам кўришга ҳақли.

Энг самимий табрикларимизни қабул қилинг. Сизга ва яқинларингизга доимо муваффақият, соғлик, фаровонлик ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Мусаффо, тинч осмонимиз ҳамда бошимизда порлаб турган қуёшимиз учун сизларга ташаккур!