Меморандумнинг асосий мақсад ва вазифалари-иқтидорли бакалавриат ва магистратура талабаларини суғурта компаниясида стажировка қилиш, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, иқтисодиёт тармоқларида инновацион технологияларни жорий етиш, суғурта бозорида сифатли хизматлар кўрсатишдан иборат.
Тадбирда "Ўзбекинвест" компанияси бош директорининг ўринбосари Асатуллаев Алишер Лутфуллаевич ва "Ўзбекинвест" компанияси мутахассислари иштирок етиб, суғурта соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб беришди.
Тадбир якунида университет раҳбарияти билан жорий йил учун "Йўл харитаси" ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида Memorandum асосида Олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳамда Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ва бошқа Олий ўқув юртлари талабаларининг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.