Қонун билан қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.
Қонунга кўра:
Юридик шахс бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўзлари томонидан етиштириладиган чорвачилик ва ўсимлик маҳсулотларини ихтиёрий равишда суғурта қилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилишни амалга оширишни мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади ва суғурта товонлари ушбу Жамғарма томонидан тўланади.
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларининг суғурта қилиниши бевосита давлат томонидан қўллаб-қувватланади ва суғурта мукофотларининг 50 фоизи ҳамда суғурта товонини тўлашда Жамғарма маблағларининг етмаган қисми бюджет субсидиялари орқали тўлаб берилади.
Қонун 2025 йил 17 июлдан кучга киради.