Куни-кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети ва Тошкент молия институти талабаларини меҳмон қилишдан хурсанд бўлдик. Иқтидорли талабалар суғурта соҳаси бўйича илмий мақолаларини тақдим етган тақдимотларини намойиш етдилар.
“Ўзбекинвест” компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари Р. Халиков тадбир очилиш сўзига чиқар экан, суғурта ҳимоясини мамлакатимизда оммалаштиришда унинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек, ёшлар орасида мустаҳкам билим шакллантириш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Бунда “Ўзбекинвест” компанияси қошида ташкил этилган “Суғурта академияси” томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, жумладан, юртимизнинг қатор олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда меморандумлар тузилиб, у ердаги талабалар учун компания томонидан тренинглар ташкил этилмоқда.
Енг яхши маърузачилар компания номидан тақдирландилар. Ишончимиз комилки, бундай тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни билим тўплашга ундаб, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига янада ҳисса қўшади.
Тадбирдан олинган видеорепортажни ҳамда компания қошидаги “Суғурта академияси” раҳбари – М. Мирсодиқов интервьюсини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://youtu.be/K5te7Lo21go