Қишки таътил бу саёҳат учун енг идеал мавсумлардан бири ҳисобланади. Кимдир юртимизнинг тоғ ҳудудларига, кимдир чет-ел мамлакатларига дам олишга боради. Баъзан тайёргарлик билан боғлиқ муаммолар туфайли уйимиз учун ҳимоя чораларини кўришни унутишимиз мумкин. Бугун сизга дам олишга кетганингизда хонадонингизни қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида 8 та маслаҳат тайёрладик:
1. Уй гулларига ғамхўрлик қилинг
Кетишингиздан олдин гулларга сув қуйишни ва уларни қуёш нурлари тушадиган жойларга қўйиб кетишни унутманг. Агар узоқ сафар режалаштирилган бўлса, ўсимликларингизга қараб туришни яқинларингиздан илтимос қилинг.
2. Уйни тозалаймиз
Барчангиз биласиз, тоза ва осойишта уйга узоқ сафардаб қайтиб келиш доимо ёқимли.
3. Музлатгични тозаланг
Сафар давомида яроқлилик муддати тугайдиган маҳсулотлардан музлатгични бўшатганингиз маъқул. Чунки уйга қайтганингиздан сўнг музлатгични ёқимсиз ҳиддан тозалаш керак бўлиши мумкин.
4. Уй ҳайвонлари ҳақида унутманг
Ҳайвонларни уйда ҳатто қисқа вақтга ёлғиз қолдириш ҳам яхши ғоя емас. Яқинларингизни ёки дўстларингизни улардан хабар олишни ва уларга овқат бериб туришни сўранг.
5. Деразаларни ёпинг
Уйни шамоллатиш - жуда ҳам фойдали ва яхши бўлсада, биз сизга хавфсизлик учун деразаларни тўлиқ ёпишни тавсия етамиз.
6. Електр жиҳозларини ўчиринг
Барча електр жиҳозларини, айниқса, иситиш воситаларини ўчиришни унутманг. Фақат узлуксиз қувватни талаб қиладиган қурилмаларни қолдириш керак.
7. Яқинларингизга уй калитини қолдиринг
Фавқулодда вазиятларда ёрдам бериш учун ишончли яқинларингизга уй калитини албатта қолдиринг.
8. Уйингизни суғурталанг
Уй ёки квартира учун суғурта полиси хонадонингизни ёнғин, портлаш, ўғирлик, сув тошқини ва бошқа тез-тез учраб турадиган қалтисликлардан ишончли суғурта ҳимоясини таъминлайди. Мол-мулкка зарар етказилганда, бу зарарларни тиклаш учун сизга 200 million сўмгача қоплама компаниямиз томонидан тўлаб берилади. Уй-жойларни суғурта қилиш полиси нархи жуда ҳам мақбул - йилига 14 минг сўмдан.
Уй-жой ва квартираларнинг суғурта полисини бизнинг сайтимизда расмийлаштиринг!
Ҳамда, полисни бизнинг Узбекинвест mobil иловамиз орқали ҳам расмийлаштирингиз мумкин.
Енди уйингиз ишончли ҳимоя остида. Оқ йўл!