“Ўзбекинвест” 2021 йил якунлари бўйича суғурта бозоридаги етакчи мавқеини сақлаб қолди ва мустаҳкамлади

Чоп этиш версияси
29.03.2022

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида юртимизнинг барча жабҳаларида, жумладан, иқтисодиёт соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши суғурта бозорининг жадал ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.
“Ўзбекинвест” суғурта соҳасини ривожлантиришда фаол иштирок этиб, ижобий ривожланиш тенденциясини намойиш этди ва 2021 йилда бизнеснинг асосий кўрсаткичлари бўйича барқарор ўсишни таъминлади.
“Ўзбекинвест” компанияси 2021 йилдаги фаолияти якунларига кўра, маҳаллий суғурта бозорида етакчи ўринни нафақат сақлаб қолди, балки мустаҳкамлади,
385 миллиард сўм суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини таъминлаб, 2020 йилга нисбатан ҳажмларни 147 фоизга ўсишига эришди.
2016 йилдан 2021 йилгача бўлган давр мобайнида ундирилган мукофотлар миқдори 5 баробарга ошди.
2021 йилда компания томонидан миллий товар ва хизматлар экспортчиларига 1,78 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта қопламаси тақдим этилди, бу эса республиканинг нохомашё экспорти қопланишининг
33 фоизини ташкил этди.
Компаниянинг 2021 йилда эришган асосий ютуқларидан бири халқаро суғурта ва қайта суғурталаш бозорларида суғурта операцияларининг жадал
ва барқарор ривожланиши бўлди, шу боис 2021 йил якунларига кўра қайта суғурта мукофотларининг ялпи йиғими 20 миллион АҚШ долларини ташкил этди,
бу эса 2020 йилги ушбу кўрсаткичдан 3 баробар кўпдир.
Ўтган 5 йил давомида компания суғурта портфелидаги хизматлар экспортининг улуши 0,1 фоиздан 43 фоизга ўсди ва 2021 йил якунига кўра
15,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Бу йўналишда компания етакчи халқаро трансмиллий суғурта ва қайта суғурта компаниялари ҳамда суғурта брокерлари: Allianz SE (Германия), Zurich Insurance Group (Швейцария), Tokio Marine & Nichido Fire Insurance Co (Япония), AXA (Франция), People Insurance Company of China (Хитой), Korean Reinsurance Company (Корея), Marsh (АҚШ), AON ва UIB (Буюк Британия) ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Бу эса, ўз навбатида, “Ўзбекинвест” компаниясининг сўнгги 3 йилда халқаро суғурта бозорининг фаол ва тан олинган нуфузли иштирокчисига айланганидан далолат беради.
Компания томонидан корпоратив сегментда 336 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилди ва 2020 йил якунига кўра 157 фоизга ўсди.
Жисмоний шахсларнинг суғурта сегментида эса 50 миллиард сўмдан ортиқ суғурта мукофотлари йиғилди, 723 мингдан ортиқ шартнома тузилди. Бунда компаниянинг 14 та филиал ва 209 та суғурта бўлимидан иборат ривожланган ҳудудий тармоғи муҳим рол ўйнади.
2021 йил 22 май куни Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилган учинчи “Makon Marketing Forum” бизнес-форумида “Ўзбекинвест” компанияси “Йил бренди” номинацияси ҳамда “Ўзбекистон суғурта бозори етакчиси" номли махсус номинацияси билан тақдирланди.
5 йил давомида кенг жамоатчилик ва бизнес вакиллари ўртасида суғурта маҳсулотларини тарғиб қилиш ва компания нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган фаол ишлар мижозлар базасини 5 баробарга кўпайтириб, уларнинг сонини карийб 1 миллионга етказиш имконини берди.
2021 йилда 89 миллиард сўм миқдорида суғурта товонлари тўланиши таъминланди, бу 2020 йилдаги тўловларга нисбатан 19 миллиард сўмга кўпдир.
Шу жумладан, миллий экспортчиларга тўланган суғурта товонлари 25 миллиард сўмни ташкил этди.
“CОVID-19” пандемиясининг фаол босқичида компания ўз мижозларига 19 миллиард сўм суғурта тўловлари тўлаб берди, бу эса пандемия ва иқтисодий фаолликнинг пасайиши даврида ушбу касалликдан жабрланганларга сезиларли ижтимоий ёрдам бўлди.
Компаниянинг ишончлилиги ва молиявий барқарорлиги етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан 2021 йилда яна бир бор тасдиқланди. Масалан, 2021 йил феврал ойида компания A.M. Best Company (АҚШ) томонидан “Барқарор” прогнози билан «bb» халқаро кредит рейтингини олди, шу ўринда компания энг юқори рейтинг соҳибига айланди ва бу 2022 йил март ойида яна бир бор тасдиқланди. "Ўзбекинвест" суғурта компанияси ушбу агентликнинг халқаро рейтинги билан баҳоланган республикадаги биринчи ва ягона ташкилот бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, 2021 йил июл ойида “Moody’s Investors Service Ltd.” ташкилоти компаниянинг молиявий барқарорлик рейтингини «Барқарор” прогнози билан “Bа3” даражасида тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси “Инсон манфаатларини таъминлаш ва маҳаллани ривожлантириш йилида” ўз фаолиятининг энг муҳим устуворликлари ва йўналишларини белгилаб олди.
Компания республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлашни ҳамда товар,
иш ва хизматларнинг миллий экспортёрларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
“Маҳаллабай” тизими доирасида республиканинг маҳалла ва посёлкалари, қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг кенг қатламларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш бўйича ишлар кўламини тубдан кенгайтиради.
Инвесторлар ва инвестиция лойиҳаларини суғурта қилиш бўйича фаол ишлар, шу жумладан, эркин иқтисодий, кичик саноат ва ихтисослаштирилган ҳудудларда давом эттирилади.
Жорий йилда компания олдидаги энг муҳим вазифалардан бири – электрон полисларга оммавий ўтишни таъминлаш ва аҳолига суғурта хизматларини онлайн сотишни кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатишнинг «Face ID» биометрик ахборот тизимини жорий этиш, суғурта даъволарини онлайн тарзда тақдим этишнинг интерактив тизимини ишлаб чиқиш, Интернетда, миллий веб-ресурсларда ва глобал қидирув тизимларида компаниянинг маркетинг тарғиботини кенгайтиришдан иборатдир.