"Ўзбекинвест"дан йўллар муз билан қопланганда автомобилни қандай бошқариш кераклиги ҳақида 5 та маслаҳат:
ОЙНАЛАР ВА ФАРАЛАРНИ ҚОРДАН ТОЗАЛАЙМИЗ: автомобилда қўзғалишдан олдин ойналарни, томни, капотни, фараларни ва туманга қарши фараларни яхшилаб қордан тозалаш зарур.
РУЛГА ТЎҒРИ ЎТИРИНГ: автомобилни иккала қўл билан ҳам бошқариш зарур, қўлларнинг бош бармоқларини рулнинг юқори қисмига қўйиш керак – бунда ҳайдовчи йўлни яхшироқ сезади ва бу тоғри ҳаракат қилишига имкон беради. Рулгача бўлган масофани ҳам optimal ҳолатга келтириш керак: орқа суянчиқга суянганингизда, қўлингизни рулга еркин қўйишингиз керак.
ҲАЙДАШ УСЛУБИНИ ЎЗГАРТИРАМИЗ: муз билан қопланган йўлда юрган одам одатда кескин ҳаракатлар қилмайди, чунки йиқилиб тушишдан қўрқади. Мажозий маънода, яхлаган йўлда машинани ҳайдаш ҳам пиёда юрган каби: кескин ҳаракатларсиз бурилиш, тормоз бериш ва секинлашиш зарур.
МАСОФАНИ НАЗОРАТ ҚИЛАМИЗ ВА САМАРАЛИ ТАРЗДА ТЎХТАЙМИЗ: нафақат олдингиздаги автомобил билан бўлган масофани, балки орқадаги машина билан ҳам масофани назорат қилиш муҳимдир. Орқангиздан бирортаси тақаб келаётганини кўрсангиз, тормозни бироз босинг - тормоз чироқлари ёниб, орқадаги ҳайдовчи ҳам секинлашади. Яхлаган йўлда, тормозланишнинг енг тўғри усули бу тормоз педалини тез-тез босиб ва қўйворишдир. Ҳеч қандай шароитда тормозни босиш ва бир вақтнинг ўзида рулни буриш мумкин емас. Бунда олд айланадиган ғилдираклар ҳаракат йўналишини ўзгартирмайди.
БОШҚАРУВНИ ЙЎҚОТМАЙМИЗ: бошқарувни йўқотиш деганда иккита нарса тушинилади: автомобил бурилмаслиги (олдинги ўқнинг ишдан чиқиши) ва машинанинг айланиб кетиши. Олд ўқ бошқарилмаса ва автомобил бурилмаса, рулни бироз қўйиб юбориб, яна аста-секин буриш керак. Агар газ педалини бироз қўйиб юборсангиз, машина олдинга егилади, олд ғилдираклар ерга кўпроқ босилади ва автомобил яхшироқ тормозланади. Сирпаниш пайтида, енг муҳими, рулни сирпаниш томон айлантириш - яъни, юриш керак бўлган йўналишда буриш керак. Агар машинанинг орқа ғилдираклари етакчи бўлса – газни бироз камайтирамиз ва тезликни туширамиз, олд ғилдираклар етакчи бўлса, аксинча, бироз тезлашамиз.
Шунингдек, "Ўзбекинвест" дан bonus "лифеҳаcк": ўзингизни ва мулкингизни олдиндан ҳимоя қилинг ва КАСКО автосуғурта полисини расмийлаштириб қўйинг. КАСКО сизнинг автомобилингизни турли хавфлардан ҳимоя қилади, шу жумладан ёмон об-ҳаво ва яхланган йўлларда келиб чиқиши мумкин бўлган бахциз ҳодисалар рўй берса, молиявий ёрдам бўлади. КАСКО билан сиз атиги 2 кун ичида тўловни олиб, бепул такси хизмати, евакуатор, "ҳушёр ҳайдовчи" ва шу каби бошқа бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, бизнинг авариявий комиссарларимиз сизни бир чашка иссиқ қаҳва билан меҳмон қилишади.
Бу ерда иссиқ кўрпа тагидан чиқмасдан онлайн КАСКО полисини бепул етказиб бериш билан расмийлаштиринг: www.insurance.uz