“Ўзбекинвест” компаниясида суғуртада маркетинг масаласи муҳокама этилди

Чоп этиш версияси
27.11.2017

2017 йилнинг 24 ноябр куни «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида “Суғуртада маркетинг” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – «Ўзбекинвест» компанияси фаолияти ва таклиф этилаётган суғурта хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг кенг жамоатчиликка етказилишини такомиллаштириш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Барча савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналарда бўлгани каби суғурта компаниялари учун ҳам уларнинг фаолияти ҳамда таклиф этилаётган хизматлар моҳиятини ўз мижозларига қулай етказиш, хизматлар сифатини ошириш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бунинг учун истеъмолчилар муаммоларини ўрганиш, улардан келиб чиқиб ўз фаолиятини такомиллаштириш талаб этилади.

Амалий семинарда таъкидланганидек, суғурта бозорини таҳлил қилиш, рақобатдош хизматларни ишлаб чиқишнинг аҳамияти катта. Суғурта компаниялари фаолияти маркетинг режаси билан ўзаро яқиндан боғланган боʻлиши лозим. Бугунги кунда суғурта бозорида рақобат фаоллашиши натижасида халқаро стандартларга мос суғурта турлари ишлаб чиқилиб, хизмат кўрсатиш сифати юқори даражага кўтарилмоқда. Суғурта бозори инфратузилмаси ҳам ривожланиб, йилдан-йилга унинг профессионал иштирокчилари сони ортиб бормоқда.

Тадбир давомида иштирокчиларга суғурта соҳасида ишни ташкил этиш, мижозлар билан бевосита ишлаш, қайта алоқани мустаҳкамлаш каби мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди.

Шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ёки таклиф этилаётган хизматлар рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан амалий мисоллар билан иштирокчиларга тегишли тавсиялар берилди.