Мажбурий автосуғурта полисини расмийлаштирмаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Чоп этиш версияси
04.02.2021

Қонунга мувофиқ, ҳар бир автомобил эгаси ва транспорт воситасининг ҳайдовчиси мажбурий автоулов суғуртаси полисига эга бўлиши шарт. Бироқ, бунга қарамасдан, айрим ҳайдовчилар полисни ўз вақтида расмийлаштирмайдилар. Бугун биз ушбу полисни расмийлаштирмаслик қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзишни қарор қилдик.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима

Йўл қоидаларининг 7-бандида транспорт воситасининг ҳар бир ҳайдовчиси автомобил эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси полисига эга бўлиши кераклиги кўрсатилиб ўтилган. Агар сизда бу суғурта полиси бўлмаса ёки унинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, сиз 223 000 сўм жарима тўлашингиз керак бўлади.

 Ўз ҳисобдан зарарни қоплаш

Шуни унутмангки, мажбурий автоулов суғуртаси ижтимоий ҳимоя воситаларидан биридир ва у сизнинг айбингиз бўйича бошқа транспорт воситаларига ёки учинчи шахсларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга ёрдам беришга қаратилган. Сизнинг айбингиз билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда сизда ТВЭФЖМС полиси бўлмаса, зарар кўрган томонларга ўз ҳисобингиздан автомобилни таъмирлаш ва соғлиқни тиклаш учун пул тўлаб беришингиз керак бўлади (алвидо узоқ кутилган дам олиш ва ўн иккинчи "iPhone"). Суғурта полиси эса сизга 40 миллион сўмгача зарарни қоплаш учун ёрдам беради.

40 минг сўм* тежаш фикри сиз учун бир неча юз минг, ҳатто миллион сўмга тенг муаммога айланиши мумкин. "Ўзбекинвест" да сиз wеб-саҳифа ёки мобил иловамиз орқали атиги 3 дақиқа ичида мажбурий автосуғурта полисини онлайн тарзда расмийлаштиришингиз мумкин. Полисни эса республиканинг исталган нуқтасига мутлақо бепул етказиб берамиз.

 Мажбурий автосуғурта ва бошқа турдаги суғурта хизматлари онлайн бу ерда: http://www.insurance.uz

 

Мобил иловамизни юклаб олинг:

Android учун: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.untec.uzbekinvest

iOS учун: https://apps.apple.com/uz/app/ozbekinvest/id1532657218

Қўнғироқлар маркази - 71 207 60 00

*ТВЭФЖМС полиси нархи полис тури ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳудудига қараб 40 мингдан 168 минг сўмгача белгиланади.