"Ўзбекинвест" компанияси ISO 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқлиги бўйича қайта сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди

Чоп этиш версияси
19.06.2025

Сертификатлаштириш бўйича халқаро орган CERT International (Словакия) "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

ISO 9001:2015 - бу бутун дунёда тан олинган сифатни бошқариш стандарти. ISO 9001:2015 ни қўллаш мижозларга сифатли хизмат ва сервис кўрсатиш кафолатларини олишга ёрдам беради.

Сертификатланган СМТнинг мавжудлиги бир қатор асосий афзалликларни беради:

- хизматлар сифатини ва мижозларга йўналтирилганликни ошириш;

- ички жараёнлар ва харажатларни оптималлаштириш;

- ҳамкорлар, регулятор ва мижозларнинг обрўси ва ишончини мустаҳкамлаш;

- ўзгаришларга тайёрлик ва операцион хатарларни бошқаришнинг қурилган тизими.

"Ўзбекинвест" миллий суғурта бозорида биринчилардан бўлиб ушбу стандарт бўйича сифатни бошқариш тизимини жорий этди. СМТ компания фаолиятига 2004 йилдан бошлаб жорий этилган.

Навбатдаги қайта сертификатлаштириш аудити CERT International (Словакия) халқаро сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилди, унда компания фаолиятининг қуйидаги кучли томонлари қайд этилди:

- хизматларни диверсификация қилиш ва молиявий барқарорликни ошириш бўйича фаол иш олиб бориш;

- профессионал жамоа ва бўлинмалар раҳбарларининг юқори компетентлиги;

- барча ходимларнинг лавозим мажбуриятларини бажаришга масъулиятли муносабати;

- менежмент тизимининг фаолият кўрсатиши масалаларида юқори раҳбарият томонидан етакчиликни намойиш этиш ва бошқалар.

Сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 стандарти бўйича қайта сертификатланиши кўрсатилаётган хизматлар сифатига "Ўзбекинвест" компанияси томонидан республика суғурта бозорида ривожланиш, рақобатбардошлик ва етакчи ўринни таъминлашнинг стратегик асоси сифатида қаралаётганлигининг тасдиғидир.

Суғурта хизматлари истеъмолчилари учун ISO 9001:2015 сертификати мавжудлиги компаниянинг юқори даражадаги ишончлилиги ва кўрсатилаётган хизматларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигидан далолат беради.