Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод, Оқ олтин туманларида аҳолининг уй-жойларини бузилишига ва мол-мулкларидан айрилишига олиб келган табиий офат оқибатида мазкур ҳудудларда жабр кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекинвест компанияси
150 млн. сўмлик хайрия ёрдамини йўллади.
Шунингдек, Ўзбекинвест компанияси уй-жойларини йўқотган ва вақтинча мактаб ҳамда болалар боғчаларида жойлаштирилган аҳолига дори‑дармон, шахсий гигиена воситалари, ичимлик суви ва бошқа зарур воситаларни ўз ичига олган инсонпарварлик юкини жўнатди.
Ҳозирги кунда Ўзбекинвест компанияси фуқароларнинг компанияда суғурталанган мол-мулкларига етказилган зарарлар миқдорларини баҳолаш ва тўлаш ишларига фаол киришди ҳамда аризалар келгандан бошлаб икки кун ичида 120,5 млн. сўм миқдоридаги зарарни компаниянинг Мирзаобод туманидаги биринчи мижозларига қоплаб берди.
Шу билан бирга, Бухоро вилоятида бўлгани каби компания мутахассислари сертификатланган баҳоловчилар билан биргаликда қисқа вақт муддатларда зарарлар кўриб чиқиш, уларнинг миқдорлари аниқлаш ва азият чеккан оилаларга суғурта қопламаларини тўлаб бериш ишларини якунлайдилар. Ушбу мақсадлар учун компанияда 5 млрд. сўм миқдорида заҳира шакллантирилган.